
Жоржина Родригес беш карра “Олтин тўп” соҳиби Криштиану Роналду билан муносабатлари бошланганда нималарни ҳис қилганини сўзлаб берди. Унинг айтишича, илк кунлароқ улар ўртасида жисмоний тортишишдан анча юксак бўлган боғлиқлик пайдо бўлган.
“Мен тақдиримни олдиндан кўрганимни ёки ўн йилдан кейин беш фарзандимиз бўлишини билгандек айта олмайман. Аммо ичимда тушунтириб бўлмайдиган бир туйғу бор эди.
Гўё нигоҳиимиз учрашишидан ҳам аввал руҳларимиз бир-бири билан гаплашгандек бўлди. Менинг ичимдаги нимадир ундаги ниманидир таниди.
Ўша заҳоти бу ришта мутлақо алоҳида ва бетакрор эканини англадим”, деди Родригес ELLE нашрига. Криштиану Роналду айни пайтда Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби шарафини ҳимоя қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.