date

Сафонов финалда пенальтидан гол ўтказиб юборди


Қитъалараро кубок финалида ПСЖ ва «Фламенго» ўртасидаги учрашув давом этмоқда. Биринчи бўлимда парижликлар Хвича Кварацхелия киритган гол эвазига ҳисобда олдинга чиқди.

Иккинчи бўлим ўртасида бразилияликлар Жоржиньо пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади. Россиялик дарвозабон Матвей Сафонов 11 метрлик нуқтадан йўлланган зарбани қайтара олмади.

Эслатиб ўтамиз, Сафонов ПСЖ сафида кетма-кет тўртинчи ўйинини ўтказмоқда. Дарвозабон Люка Шевалье жароҳатдан тикланиб, захира ўриндиғида.

ПСЖ — «Фламенго» баҳсини LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сафонов финалда пенальтидан гол ўтказиб юборди