date

AI чиплар учун кураш: Хитой яширин лойиҳаси фош бўлди

AI чиплар учун кураш: Хитой яширин лойиҳаси фош бўлди

Халқаро ахборот манбаларига кўра, Хитой сунъий интеллект ва замонавий электрон қурилмалар учун зарур бўлган илғор чипларни ишлаб чиқаришда муҳим қадам ташлади. Шензҳен шаҳридаги махфий лабораторияда экстремал ультрабинафша литография технологиясига асосланган тажриба ускунаси яратилди. Бу технология ҳозиргача асосан Ғарб давлатлари назоратида бўлган.

Маълумотларга кўра, ускуна ҳозирча синов босқичида бўлиб, унда тўлиқ ишлайдиган чиплар ҳали ишлаб чиқарилмаган. Шунга қарамай, қурилма зарур ультрабинафша нурни ҳосил қила олмоқда. Хитой ҳукумати илк чипларни 2028-йилга қадар олишни режалаштирган, мутахассислар эса реал муддат 2030-йил бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Лойиҳа Хитой ҳукуматининг бир неча йиллик стратегик дастури доирасида амалга оширилмоқда. Унда давлат илмий марказлари ва йирик технологик компаниялар иштирок этмоқда. Асосий мақсад — илғор чипларни чет давлатларга боғлиқ бўлмай, тўлиқ маҳаллий имкониятлар билан ишлаб чиқариш.

Мутахассислар бу ташаббусни Хитойнинг технологик мустақилликка интилишидаги муҳим бурилиш нуқтаси сифатида баҳолашмоқда. Бу жараён келгусида глобал яримўтказгичлар бозори ва технологик рақобатга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » AI чиплар учун кураш: Хитой яширин лойиҳаси фош бўлди