
Суд ҳужжати бўйича “Ў.С.Т.” акциядорлик жамиятидан 4 нафар фуқаро фойдасига етказилган зарарни қоплаш мақсадида жами 1 418 730 300 (бир миллиард тўрт юз ўн саккиз миллион етти юз ўттиз минг уч юз) сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросининг Юнусобод туман бўлимига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжатлари асосида қонунчилик талабларига мувофиқ ижро ишлари қўзғатилиб, қарздор ташкилотга қарздорликни ихтиёрий равишда бартараф этиш учун белгиланган муддат берилган.
Белгиланган муддатда қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, қонунчиликда назарда тутилган мажбурий ижро чоралари қўлланилиб, қарздор ташкилотга тегишли ҳисоб рақамларига банд солинган ҳамда автотранспорт воситаларига нисбатан тақиқ ўрнатилган.
Натижада, суд қарорларида белгиланган пул маблағлари инкассо топшириқномалари асосида қарздор ташкилотнинг ҳисоб рақамларидан ундирилиб, ундирувчи фуқаролар номидаги банк пластик карталарига ўтказиб берилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.