
«Милан»нинг португалиялик ҳужумчиси Рафаэл Леау жамоасининг навбатдаги учрашувида майдонга туша олмайди. У Италия Суперкубоги доирасида «Наполи»га қарши бўладиган баҳсни ўтказиб юборади.
Леау жамоа машғулотида қатнашмади ва ҳозирча индивидуал дастур асосида шуғулланмоқда. Бу ҳолат унинг ўйинга тўлиқ тайёр эмаслигини англатади.
Эслатиб ўтамиз, «Милан» — «Наполи» учрашуви пайшанба куни кечқурун бўлиб ўтади. Мазкур баҳс Италия Суперкубогининг ярим финали ҳисобланади.
Рафаэл Леау 2019 йилдан бери «Милан» сафида ўйнаб келади ва 2022 йилда клуб билан бирга Италия чемпиони бўлган. «Милан»га қадар у Португалиянинг «Спортинг» ҳамда Франциянинг «Лилл» клублари шарафини ҳимоя қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.