date

Хуан Эснайдер ўғлидан айрилган кунини эслади


Мадриднинг “Реал” ва “Сарагоса” клубларида тўп сурган, “Хетафе”да мураббийлик қилган аргентиналик мутахассис Хуан Эснайдер ўғлидан айрилган оғир кунни ёдга олди. Унинг айтишича, фожиа 2012 йил 25 декабрь куни, католиклар учун муқаддас бўлган Рождество байрамида содир бўлган.

“Ҳаёт менга шафқатсиз муносабатда бўлди, гарчи ҳозирча фақат бир марта. Мен буни ҳеч қачон кечирмайман.

Бундай воқеа сени бутун умрга ўзгартириб қўяди. Аммо мен ва турмуш ўртоғим бу ҳақда очиқ, ҳеч нарсани яширмасдан гапиришга журъат топдик.

Ҳар бир Рождествода уни эслаймиз”, — дея Эснайдернинг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради. Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи Мадриднинг “Реал” клубида 1995/1996 йилги мавсумда ўйнаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хуан Эснайдер ўғлидан айрилган кунини эслади