
Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати шифокори Дебора Лининг таъкидлашича, ёнбошлаб ухлаш — эмбрион ёки “қаламча” ҳолати — умуртқа поғонасига тушадиган босимни камайтиради, қон айланишини яхшилайди ва кислотали рефлюкс белгиларига енгиллик беради.
Мутахассислар фикрича, тана ва бош бир томонга қаратилган ҳолда ухлаш бўғимлардаги юкни пасайтиради, бел тузилмасининг тўғри ҳолатини сақлайди ва уйқу вақтидаги оғриқларни олдини олади. Мэйо клиникаси ҳам бу ҳолат ички аъзоларга тушадиган босимни камайтириб, дам олиш пайтида соғлом қон айланишига хизмат қилишини қайд этган.
Эмбрион ҳолати — тиззаларни кўкракка бироз тортган ҳолда ухлаш — хурракни камайтиради, айниқса ҳомиладор аёллар ва бел оғриғига мойиллар учун қўшимча қулайлик яратади. Бироқ тана ҳаддан ташқари букилса, бу нафас олишни тортиб қўйиши ёки бўғимларда қотиш ҳиссини келтириши мумкин.
Энг тавсия этилмайдиган ҳолатлардан бири — чалқанча, яъни “аскар” ҳолати. Бу нафас бузилиши — апноэ — хавфини оширади, шунингдек кислотали рефлюксни кучайтириши мумкин. Ёстиқ паст бўлганда бу ҳолат янада ёмонлашади.
Шу билан бирга, шифокорнинг айтишича, агар чалқанча ётишга тўғри келса, тизза остига кичик ёстиқ қўйиш белдаги босимни юмшатади. Елкада ноқулайлик бўлганда эса қўллар ёнга ёзилган “денгиз юлдузи” ҳолати фойдали бўлиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.