Кундалик ҳаётимизда соғлиқ борасида кўплаб қоидаларга амал қиламиз. Лекин биз буларнинг кўпчилиги уйдирма эканлигига ҳатто шубҳаланмаймиз ҳам.
1. Бир кунда 8 пиёла сув ичиш керак
Одам сувнинг катта қисмини овқатлар билан бирга қабул қилади. Агар сиз сув ичишни хоҳламасангиз ўзингизни қийнаб мажбуран ичиш керак эмас.
2. Токсинлар тер билан бирга чиқиб кетади
Тер безлари организмдаги бошқа тизимлар билан боғланмаган, шунинг учун улар токсинларни чиқара олмайди. Тер ажралиши — бу организмнинг совитиш усули. Тер сув, туз ва электролитлардан иборат.
3. Шакар болаларни ҳаддан ташқари фаоллаштиради
Тадқиқотлар бу фикрнинг ёлғон эканлигини исботлади. Болалар ҳар доим ва шундай ҳам ўта фаолдирлар. Шакар бу борада уларга зарар келтирмайди.
4. Сочлар ва тирноқлар ўлгандан кейин ўсади
Яхшиямки буларнинг ҳаммаси бир уйдирма. Бунинг сабаби шундаки, ўлимдан сўнг тери намлигини йўқотади ва бизга сочлар, тирноқлар ўсишда давом этаётгандек кўринади.
5. Агар одам овқатлангандан кейин 30 дақиқа давомида сувда сузса, унинг томирлари тортиша бошлайди
Томир тортишиш ва яқин-орада истеъмол қилинган овқат орасида алоқа борлигининг илмий исботи мавжуд эмас.
6. Ютиб юборилган сақич меъдада қолиб кетади ва 7 йил давомида ҳам ҳазм бўлмайди
Резина сақич ширинликлар, ҳид берувчилар, юмшатгичлар ва ҳазм бўлмайдиган қисмлардан ташкил топган. Лекин бу сақич узоқ вақт организмдан чиқиб кетмайди дегани эмас. Организм уни ҳазм қилолмайди, холос. Сақич қандай ҳолда кирган бўлса, деярли худди шу кўринишда чиқиб кетади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)