08:28 / 21.08.2017
9 208

Моғор организмингизга тушса, нима бўлади? (Видео)

Моғор организмингизга тушса, нима бўлади? (Видео)
Табиатда моғорнинг 200 минг тури бор, уларнинг баъзилари инсон ҳаёти учун жуда хавфли. Моғорнинг организмга тушиши нималарга олиб келиши ва бундан қандай ҳимояланиш ҳақидаги видео "Лайфхакер"да тақдим этилди.

Моғор нима ва у инсонга қандай таъсир кўрсатади? Энди моғорлаётган маҳсулотни истеъмол қилиш мумкинми? Қандай турдаги моғор ҳалокатгача олиб келади?

Моғор ҳамма ерда бўлиши мумкин - Арктика музликларида, Чернобиль бункерида, очиқ космос шароитларида ва эҳтимол, ҳозир истеъмол қилаётган нонингизда... Моғор - бу органик таналар юзасида пайдо бўладиган ва маҳсулотларнинг бузилишини келтириб чиқарадиган микроскопик қўзиқорин. Моғорнинг 200 минг тури бўлиб, унинг 50 минг тури инсон учун хавфли ҳисобланади. Моғорнинг ўзи эмас, ундан ажралиб чиқадиган зарарли моддалар - микотоксинлар катта хавф келтириб чиқаради.

Организмга тизимли равишда моғорнинг келиб тушиши жигар ва буйраклар фаолиятини ёмонлаштиради. Шунингдек синусит, бронхит, астма, ҳужайралар мутацияси ва энг ёмони, онкологик касалликларни келтириб чиқаради. Шунингдек моғор экзема, дерматит каби тери касалликларига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Огоҳ бўлинг: сариқ моғор келтириб чиқарувчи афлотоксинлар ўта хавфли ҳисобланади. Манбалар - балиқ, сут маҳсулотлари ва ёнғоқлар. Унинг кичик дозаси ҳам инсонларни интоксикацияга ва ҳатто ўлимгача олиб келиши мумкин. Заҳарланмаслик учун моғорли озиқ-овқат маҳсулотларини умуман емаслик керак. Маҳсулотнинг фақатгина моғорлаган қисмини олиб ташлаб, хавфни бартараф этдим деб ўйламанг, у бутун маҳсулот бўйлаб илдиз отиб бўлган бўлади.

Ҳавода ҳам моғор манбалари бўлиши мумкин ва ундан ҳеч ким ҳимояланмаган.

Шу боис мунтазам равишда иммунитетни мустаҳкамлаб бориш керак. Шунингдек озиқ-овқат маҳсулотларини доимо музлатгичда сақлаш ва уларни тозалаб туриш тавсия этилади.



Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Моғор организмингизга тушса, нима бўлади? (Видео)