Кундузи бироз ухлаб олишга эҳтиёж носоғломликдан дарак беради, деб ҳисобламоқдалар швециялик тиббиётчилар.
“Одамга кечаси 7-8 соат ухлашига қарамасдан, доимо уйқу билан дам олиш зарур бўлса, бу тизимда қандайдир носозлик борлигидан дарак беради. Бу, мисол учун, организмдаги қандайдир яллиғланиш, депрессия, ортиқча вазн ёки яна ниманидир етишмаслиги билан тушунтирилади”, деб айтди стрессни тадқиқ қилувчи институтда ишловчи профессор Турбьёрн Окерстедт.
Қоидага кўра, нормал тунги уйқу 7 соат давом этиши керак. Окерстердт томондан ўтказилган тадқиқот уйқу етишмаслиги (6,5 соат ва ундан камроқ) ва унинг меъёридан кўп бўлиши (9,5 соат ва ундан кўпроқ) у ёки бу тарзда юқорироқ ўлим даражаси билан боғланган.
“Кам ухлайдиганларга зарур тарзда тикланиш учун вақт етмайди. Бу иммун тизимига, қон ёғлари, қондаги шакарга салбий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга одам иш кунлари камроқ ухлаб, дам олиш кунлари бунинг ҳиссасини чиқарганда бундай салбий таъсирларни кузатмаганмиз”, деб айтмоқда профессор.
Бедор ўтган тундан кейин кундузги қисқа уйқу катта ижобий самара кўрсатиши мумкин. Электроэнцефалография қўллаш билан ўтказилган кузатувлар давомида кундузги уйқунинг 10-дақиқасидан кейин ижобий самара қайд қилинган.
Маълумки, қишда қор қанчалик кам бўлса, қоронғу одамларга шунча катта таъсир кўрсатади. Окерстедтнинг таъкидлашича, мияга тетиклик даражасини оширувчи ёруғлик зарур. Швеция каби давлатлар жойлашган, кун қисқа бўлган кенгликларда одамда унинг биологик соатлари рисоладагидек ишлаши учун ёруғ вақтни кўпайтиришга интилиш пайдо бўлади. Профессор буни амалга оширишнинг усулларидан бири сифатида қуёш кўпроқ бўлган иссиқ ўлкаларга ёки аксинча, қор бор бўлган шимолга сафар қилишни тавсия қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда