Одатда беморларга дори деб оддий витамин таблеткаларни берсангиз ҳам соғайишни бошлайдилар. Албатта, улардаги ишонч сабаб бунга. 18-80 % беморларда шундай даво усул натижаси ўлароқ ўзлари тузалиб кетмоқдалар.
Бунда улар ўзларини яхши ҳис қиладилар, соғаётганларини ҳис қиладилар. Шифокорлар пласебо таблеткаларини қабул қилаётган беморлардаги кузатув натижасида тузалиш жараёнининг ҳаракати босқичларини аниқлай ҳам олишган.
Ошқозондаги яралар битишни бошлаган, ичаклардаги яллиғланиш даражаси пасайиб, бронихоллар кенгайиб, терининг микроскоп остидаги кўриниши ҳам ўзгарган.
Бу шунчалар оддий нарсаки, мураккабликлар ичра яшаётган ҳозирги замон одамлари ишонишлари жуда қийинлашиб бормоқда!
Рогейннинг тажрибаси жуда ёқимли, сочлари тўкилиб кетган беморларга соч ўстирувчи восита дея пласебо таблеткалари берилади, натижада уларнинг сочлари ўса бошлаган. Ёки аксинча, кимёвий даволаш дея берилган пласеболарни қабул қилганларнинг сочлари тўкила бошлаган. Бу каби тажрибалар жуда кўплаб ўтказилган, бироқ натижа ўша-ўша.
Биргина истисно ҳолат мавжуд- у ҳам бўлса ҳар бир инсон алоҳида такрорланмас мавжудлигидир.Яъни ҳар бир беморга алоҳида ёндашув зарурлигидир. Баъзи инсонлар фақатгина ишончнинг ўзи билан тузалиб кетмаганлар, уларга яна қўшимча кучлар керак. Бу хусусида Гарвард университети олими Тед Каптчукнинг таъкидлашича, баъзида беморга уни даволаётган шифокорнинг ҳам ишончи керак бўлади. Атрофдагилар унинг тузалаётганини айтиб, янада ишончини мустаҳкамлайдилар. Шифокорлар шунинг учун ҳам аччиқ ҳақиқатни айтишдан кўра беморни тузалишларига ишонч билдирадилар.
Ўз-ўзини тузатиш механизмининг дори захираси борми?
Инсон тўғри ва витаминларга бой овқатланиши, спорт билан шуғулланиши, доимо шифокор кўригидан ўтиб туриши керак. Бу яхши, бироқ бу етарли эмас. Организмга соғлом дунёқараш, чор- атрофга соғлом муносабат керак. Инсон бахтни ҳис этиши, ундан завқланиши керак! У меҳр – муҳаббатни ҳис этиши керак. Эътибор берганмисиз кўпчилик тор феъл доимий дарғазаблик, асабийлик каби салбий вазиятга дуч келиш инсонларни жуда кўп ва одатда оғир хасталикларга дучор қилади. Юракни кенг қилайлик!
Учинчи кўз
Кўпгина ҳолатларда учинчи кўз ибораси башоратчи, экстрасенс инсонларда мавжуд деб биламиз, аммо бу бизнинг энг катта хатойимиз! Нега деяпсизми? Ўйлаб кўринг, ҳар бир инсон алоҳида бир олам, унинг ўзига хос танаси, характери, одатлари, ўз фикри мавжуд. Яратган ҳар кимни ўз учинчи кўзи яъни қалб кўзи билан сийлаган. Балки ҳаммамиз ҳам экстрасенс эмасдирмиз, лекин кўнглимизга қулоқ тутиб, ёки унга қарши бориб иш қиламиз. Шундай экан, ўз қалбимизга қулоқ тутмоғимиз керак.
Мулоқот доирамизнинг кенглиги
Одамларга қўшилиб, кўпчилик ичида юрувчи фаол инсонлар ёлғизликдаги инсонларга нисбатан камроқ касалланадилар. Турмуш қурган инсонлар ҳам ёлғиз бўйдоқларга нисбатан икки ҳисса кўпроқ умр кўришлари тасдиқланган. Келинг, ўзимизни ёглъизлик билан жазоламайлик, ахир дийдор ғанимат!
Соғлом руҳият
Руҳиятга салбий таъсир ўтказувчи воқеа- ҳодисалардан ҳеч ким суғурталанмаган, шундай экан соғлом руҳиятимиз энг яхши қалқонимиздир!
Иш фаолияти
Бу жуда муҳим омил! Японияда одатда одамлар иш жойларида ишлаб туриб вафот этадилар. Бу кароши синдроми деб юритилади. Дам олиш кунларисиз ишловчи инсонлар бошқаларга нисбатан уч марта кўп юрак хасталиклари билан оғрийдилар.
Ҳаётга бўлган муносабат
Бахтли инсонлар бахтсиз инсонларга нисбатан 7-10 йил кўпроқ умр кўрадилар. Оптимистларнинг юрак хасталиги билан оғриш ҳолатлари писсимистларга нисбатан 77% кам.
Танани хаста қилиш механизми қандай ишлайди?
Мия тана ҳужайралари билан гармонлар ва нейротренсметторлар ёрдамида алоқа қилади. Нохуш хаёлларни у хавф дея қабул қилади.
Сиз ёлғизсиз, пессимистсиз, ишда ва оилада муаммолар бор…. Организм «хавф» сигналини бош мияга юборади. Гипоталамус ишга тушади, кейин гипофез улар буйрак ости безлари билан хабарлашгач стресс гармонлари – кортизол, норадреналин, адреналин қонга чиқарилади. Гарвард университети олими Уолтер Кеннет бу ҳолатни «стресс жараёни» деб атайди.
Бу нерв системаси «Ур ёки Қоч» буйруғИ билан қаноатлантиради. Бу одатда ит қувлаган ёки биз бирор нимадан қўрқиб кетган ҳолатда юзага келади. Бу аслида шундай ҳолатлар учун бироқ инсон одатдагидек исталган пайт ўз-ўзини стресс ҳолатига солаверади.
Бахтимиз бўлган асосий жараён! Буни Гарвард Университети олими Герберт Бенсон шундай изоҳлаган, Мия танани даволовчи – окситотсином, допамином, азот оксиди, эндоформин гармонлари билан тўйинтиради. Улар бутун танани эгаллаб, ҳар бир ҳужайрани тозалайди. Энг ҳайратланарли томони шундаки, бу жараён инсон нервлари бўшашганда юз беради.
Бироқ стресс ҳолатида организм қочиши ёхуд курашиши керак, ўз- ўзини даволай олмайди.
Юқоридаги маълумотни ўқиб, қандай қилиб бу иккисининг ўртасида баланс ушлаш мумкин деган савол туғилиши табиий. Статистик маълумотларга қараганда инсон кун давомида ўртача 50 марта стрессли ҳолатлар билан юзма-юз келар экан. Агар сиз ёлғизликдан азоб чекаётган, бунинг устига ян муаммоларингиз бўлса, босим икки ёки уч баробаргача ортади.
Хуллас, пласебо таблеткасини барча касалликларни даволай олади деган ишонч билан қабул қилмоқдасиз, шифокорингиз сизга тузалаётганингизни таъкидлаб, қўллаб –қувватламоқда. Бу асаб системасини бўшаштиради. Мана айнан шу пайт организмнинг мўъжизавий ўз- ўзини даволаш механизми ишга тушади.
Бу механизмни ишга туширишга ёрдам берувчи бирнеча омилларни келтирамиз:
*Медитация
*Массаж
*Дўстлар билан сайр
*Севимли иш билан шуғулланиш
*Суюкли инсонлар даврасида бўлиш
Энг асосий омил, қалбан хотиржамликни йўқотмасликдир! Инсон бутун борлиқнинг энг мукаммал мавжудлигидир.
Зиёда Зияева тайёрлади.
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар