08:15 / 04.02.2018
8 718

Америка олимлари саратон хасталигини йўқ қилишнинг энг қулай усулини топишди…

Америка олимлари саратон хасталигини йўқ қилишнинг энг қулай усулини топишди…
Бу укол кўринишида бўлиб, дори тўғридан-тўғри саратон шишига юборилади. У шу заҳоти организмда ҳукм сураётган саратон тўқималарини ўлдиради. Ҳатто, организмнинг бошқа ҳудудларига жойлашиб олган тўқималар ҳам дори таъқибидан қутула олишмайди.

Олимлар вакцинани сичқонларда муваффақиятли синовдан ўтказишди. Жониворлар учун бир марталик укол етарли бўлди. Ҳақиқатан, саратон шиши ва тўқималари йўқ қилинди. Энди одамларда шу синов ташкил этилади. Мутахассислар айтишмоқдаки, вакцина ҳозирча кўкрак саратони, йўғон ичак саратонига қарши қўлланилади. Дорининг организм учун зарарли жиҳати кимёвий терапия билан таққосланганда, ўта минимал даражада бўлади.

Олимлар айтишмоқдаки, саратон шиши организмда пайдо бўлгач, иммуниал тизим саратон тўқималарини таниб, Т-тўқималарга уларни йўқ қилиш ҳақида буйруқ беради. Аммо саратон шиши ривожланиш жараёнида бу тўқималарни йўқ қилиб олға босиш учун имкон топа билади. Шунинг учун саратон хасталиги жуда тез фурсатда организмни эгаллашга улгуради. Янги вакцина эса иммуниал тизимнинг фаоллигини оширишда ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Америка олимлари саратон хасталигини йўқ қилишнинг энг қулай усулини топишди…