
«Ливерпул» ярим ҳимоячиси Флориан Вирц жамоанинг натижаларини яхшилаш учун футболчиларга нималар қилиш кераклиги ҳақида фикр билдирди. АПЛ турнир жадвалида 14 та ўйиндан сўнг «Ливерпул» 22 очко тўплаб, 8-ўринни эгаллаб турибди.
«Бизнинг кийиниш хонамизда ажойиб таркиб бор - харизматик шахслар ва юқори даражадаги ўйинчилар. Биз фақат бир-биримизни яхшироқ тушуниш учун бироз вақт топишимиз ва ривожланиш учун муваффақиятли импульс яратишимиз керак.
Кейин эса, ўйлашимча, ҳаммаси бизнинг фойдамизга ишлай бошлайди», - дея футболчининг сўзларини «қизиллар» матбуот хизмати келтиради. Сўнгги ўйинда «Ливерпул» ўз майдонида «Сандерленд» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
6 декабр куни бўлиб ўтадиган навбатдаги баҳсда Арне Слот бошчилигидаги жамоа «Лидс»га қарши тўп суради. Та’кидлаш жоизки, Вирц «Ливерпул» учун ўтказган 13 ўйинда бирорта ҳам самарали ҳаракат қайд эта олмади.
Унинг трансфери клубнинг мавсум оралиғидаги энг қиммат харидларидан бири бўлди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.