
Соғлиқни сақлаш соҳасида юз йил ичидаги энг катта ютуқ сифатида баҳоланаётган янгиликда, Vertex Pharmaceuticals мутахассислари 1-тур қандли диабетни амалда енгиш имконини берадиган инқилобий терапияни ишлаб чиқди. VX-880 деб аталувчи ушбу ҳужайравий усул организмнинг табиий инсулин ишлаб чиқариш қобилиятини қайта тиклашга қодир.
Терапияни қабул қилган илк беморлар икки йилдан бери бирор марта инсулин қабул қилмаган. Умумий ҳисобда 14 бемордан 10 нафарида усул тўлиқ самара кўрсатган — қон шакари барқарор, инсулинга эҳтиёж эса нол даража.
Олимлар бу натижани диабетга қарши курашда мутлақо янги давр деб атаяпти. Агар кенг клиник синовлар ҳам шундай ижобий натижа берса, дунёда миллионлаб одамлар учун 1-тур диабетдан қутулиш имкони биринчи бор реал ҳаётга айланиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.