Қандай инсонлар кўпроқ шамоллашга мойил бўлади?

1 дақиқа ўқиш235
Қандай инсонлар кўпроқ шамоллашга мойил бўлади?

Қандай инсонлар кўпроқ шамоллашга мойил бўлади?
Яқинда ўтказилган илмий тадқиқотга кўра, кунига атиги 6 соат ухлайдиганлар ўткир респиратор вирусли инфекцияларга (O‘RVI) 4,2 баравар кўпроқ чалинади. Тадқиқот натижалари “Brain, Behavior and Immunity” журналида эълон қилинди.

Тажриба Калифорния университети олимлари томонидан ўтказилган. Унда 164 нафар кўнгилли икки ой давомида мунтазам кузатиб борилди. Иштирокчиларнинг турмуш тарзи, стресс даражаси, тамаки ва спиртли ичимлик истеъмоли, уйқу сифати ва давомийлиги қайд этиб борилган.

Таҳлил натижасида аниқланишича, уйқунинг давомийлиги шамоллаш хавфининг асосий омили бўлмоқда. Кунига 5–6 соат ухловчилар, 7 соатдан кўпроқ ухловчиларга нисбатан анча кўп касалланган. Уйқу беш соатдан кам бўлса, бу хавф 4,5 баравар ошган.

Тадқиқотга кўра, ёш, ижтимоий шароит ёки зарарли одатлар бу кўрсаткичга унчалик таъсир қилмаган. Энг муҳим омил — етарли ва сифатли уйқу бўлиб чиқди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?