date

Де Йонг машғулотларга қайтди


Нидерландиялик ярим ҳимоячи Френки де Йонг "Барселона" билан тўлиқ машғулотларни қайта бошлади. Бу ҳақда Barca Universal хабар берди.

Клубга яқин манбанинг маълум қилишича, футболчи шанба куни "Бетис"га қарши ўйинга тўлиқ тайёр бўлиши кутилмоқда. У "Атлетико Мадрид"га қарши (3:1) ўйинда иштирок этмаганди, бунга совуқ қотгани сабаб бўлган.

Шунинг учун унинг қайтиши кутилмаган ҳолат эмас. Жорий мавсумда 28 ёшли футболчи 15 та ўйинда майдонга тушиб, тўрт марта огоҳлантириш олган, бир марта майдондан четлатилган ва икки марта голли узатма берган.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Де Йонг машғулотларга қайтди