date

Ҳомиладорликнинг 1-ҳафтаси аслида қандай давр саналади?

Ҳомиладорликнинг 1-ҳафтаси аслида қандай давр саналади?

Ҳомиладор бўлишни ният қилган ҳар бир аёл ўз танасида кечадиган жараёнлар, айниқса ҳомиладорликнинг бошланишидаги мураккаб физиологик босқичлар ҳақида олдиндан билиб олиши фойдали. Шунингдек, ҳомиладорликнинг акушерлик ва эмбрионал муддатлари ўртасидаги фарқни англаш, ҳамда бу даврда қайси омиллар муҳим эканини билиш аёл ва туғилажак фарзанд соғлиғини асрашда катта аҳамиятга эга.

Акушерликда ҳомиладорлик муддати сўнгги ҳайз кўрилган кундан ҳисобланади. Бу усул, овуляция аниқ қайси кунда бўлганини билиш қийинлиги туфайли қабул қилинган. Шу боисдан ҳомиладорликнинг 1-ҳафтасида ҳали ҳеч қандай ҳомила мавжуд эмас. Бу фақат назарий ҳисобланадиган вақт бўлиб, бу пайтда ҳомиладорликни аниқлашнинг иложи йўқ.

Одатда, овуляция аёл циклнинг 12-14 кунлари оралиғида рўй беради. Тўлиқ етилиб улгурган тухум ҳужайра уруғланишга тайёр ҳолда фолликуладдан чиқади. Бироқ ҳар бир аёл организми индивидуал бўлгани боис, овуляция баъзан 7-8 кунларда ҳам, 20-21 кунларда ҳам рўй бериши мумкин.

Натижада, ҳомиладорликнинг 1-ҳафтаси энг сирли ва ноаниқ давр ҳисобланади. Бу вақтда аёл танаси ҳомиладорликка тайёргарлик кўра бошлайди, лекин ҳомиланинг ўзи ҳали мавжуд бўлмайди. Шу боис бу давр ҳақида хабардор бўлиш ҳар бир аёл учун муҳим саналади.

Манба: homiladorlik.uz

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Саломатлик » Ҳомиладорликнинг 1-ҳафтаси аслида қандай давр саналади?