
Медицинa оламида асрлар давомида интизорман қилинган улкан янгилик рўй берди. Илмий ҳамжамият 1-тоифа қандли диабетни енгиш борасида тарихий қадам ташлади — Vertex Pharmaceuticals тадқиқотчилари томонидан ишлаб чиқилган ВХ-880 деб номланган янги ҳужайра терапияси инсон организмига инсулин ишлаб чиқариш қобилиятини қайта тиклай олади.
Ушбу кашфиёт қандли диабетдан азият чекаётган миллионлаб беморлар учун янги умид дарчасини очади. Чунки бу хасталик йиллар давомида кундалик инъекциялар, чекловлар ва ҳеч қачон тўхтамайдиган назорат билан бирга бўлиб келган. Тадқиқот натижаларига кўра, ВХ-880 муолажасини қабул қилган беморлар икки йилдан ортиқ вақт давомида инсулинга муҳтож бўлмаган. Бу — тиббиёт тарихида кам учрайдиган улкан натижа.
Терапия 14 нафар беморда синовдан ўткaзилган ва уларнинг 10 тасида организм инсулин ишлаб чиқариш функциясини қайта тиклай олган. Бу даражадаги мўъжазга тенг ютуқ замонавий тиббиётдаги энг йирик илдам қадамлардан бири сифатида қайд этилмоқда. Беморлар организмидаги ҳужайралар қайта фаоллашиб, қон таркибини назорат қилиш табиий ҳолатга келаётгани олимлар учун ҳам, бутун дунё учун ҳам жуда муҳим сигнал.
Инсулинга боғлиқ ҳаёт кечираётган инсонлар учун бу муолажа нафақат даво, балки тубдан янги турмуш сифатини англатиши мумкин. Кундалик инъекциялар, ўткир қийинчиликлар ва хавфли ҳолатлардан халос бўлиш имконияти, албатта, катта воқеа. Илм-фан ва технологиялар бирлашган бу тадқиқот келгусида янада мукаммал шаклда кенг кўламда қўлланилиши кутилмоқда.
Олимлар ҳозирча синовлар давом эттирилаётганини, терапиянинг хавфсиз ва барқарорлиги борасида яна қўшимча тадқиқотлар ўтказилишини таъкидлаб, лекин дастлабки натижаларнинг ўта ишончли эканини эътироф этмоқда.
Шубҳасиз, агар бу табобат усули оммавий қўлланишга йўл олса, 1-тоифа диабет билан миллионлаб инсонларнинг ҳаёти мутлақо ўзгариши мумкин. Илм эса яна бир бор инсон соғлиғи йўлида янги чўққини забт этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.