Шифокор қон таҳлилида нималарга эътибор бериш кераклигини айтди

Саломатлик1 дақиқа ўқиш206
Шифокор қон таҳлилида нималарга эътибор бериш кераклигини айтди

Таниқли шифокор Александр Мясников инсон организмининг ҳақиқий ҳолатини англаш учун қон таҳлилида қайси кўрсаткичлар алоҳида аҳамиятга эга эканини тушунтирди. Унинг таъкидлашича, ҳар бир инсон ўз саломатлиги ҳақида минимал даражада бўлса ҳам тўғри тушунчага эга бўлиши, таҳлил натижаларини англай олиши муҳим.

Мясников ўзининг Телеграм-каналида ёзишича, биринчи навбатда умумий қон таҳлили ва гемоглобин даражасига эътибор қаратиш зарур. Бу кўрсаткич — саломатлик ҳолатини баҳолашда асосий белги.

Шифокорнинг таъкидлашича, гемоглобиннинг пасайиши турли сабабларга боғлиқ бўлиши мумкин:
“Агар гемоглобин 70 атрофига тушиб кетса, бу кўп ҳолларда темир танқислигига хос камқонлик белгисидир. Агар 100 ёки ундан юқори бўлса, сабабни B12 витамини етишмаслиги, фолий кислотаси камлиги ёки қалқонсимон без фаолияти бузилишида излаш керак.”

Мясников қанд миқдорини ҳам мунтазам текшириб боришни муҳим деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, оч қоринга глюкоза даражасини кузатиб бориш ва липид профилини таҳлил қилиш — юрак-қон томир тизими хавфларини олдиндан аниқлашда жуда қўл келади.

Шифокорнинг таъкидлашича, фақат умумий холестерин миқдорини билиш етарли эмас.
“Паст зичликдаги холестерин томирларни тиқин қилади, юқори зичликдагиси эса, аксинча, қон томирларини ‘тозалайди’. Шундай экан, ҳар иккисини алоҳида кўриш керак”, — дейди Мясников.

У яллиғланиш кўрсаткичларига ҳам алоҳида тўхталди. C-реактив оқсилдан ташқари, ферритин даражаси ҳам муҳим сигнал экани айтилади.
“Ферритин фақат темир захираси эмас. Яллиғланиш жараёнларида ҳам ошади. Айнан ковиддан кейин беморларда ферритин кўпайиши тез-тез учрамоқда”, — дея қайд этди шифокор.

Мясников ЭЧТ (эритроцитлар чўкиш тезлиги) ҳақида ҳам эслатиб ўтди ва аёллар учун унинг содда формуласи мавжудлигини таъкидлади:
“Ёшни иккига бўласиз — шу сиз учун тахминий меъёр. Масалан, 60 ёш бўлса, ЭЧТ тахминан 30 атрофида норма ҳисобланади.”

Мутахассисга кўра, қон таҳлилларини тўғри талқин қилиш инсонни ортиқча хавотирлардан асрайди, шу билан бирга, саломатликдаги муаммоларни вақтли аниқлаш имконини беради.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?