23:45 / 08.04.2018
6 622

Сизнинг касалликларингиз нимадан далолат беришини биласизми?

Сизнинг касалликларингиз нимадан далолат беришини биласизми?
Тиббиёт ва психологияни аралаштирса нима бўлишини биласизми? Психосоматика. Бу тиббиётдаги йўналиш бўлиб, у бизнинг ҳис-туйғуларимиз, қўрқувларимиз ва руҳиятимизнинг саломатликка таъсирини ўрганади. Бизнинг ички кечинмаларимиз ва ҳис-туйғуларимиз жисмоний касалликларимизни келтириб чиқариши илмий жиҳатдан исботланган.

Шундай қилиб, сизнинг касалликларингиз нимадан далолат беради?

Бош

Агар бошингиз тез-тез оғриб турса, бу фикрлар, хабарлар ва ўй-хаёлларингиз «оғриши»ни билдиради. Бош оғириғи ўз ҳиссиётларини кўрсатмайдиган юқори ақл соҳибларида кўп кузатилади. Бу муаммо кўпинча ўзини етарлича баҳоламаслик ва қўрқувдан далолат беради.

Сочлар

Соч билан боғлиқ муаммолар (эрта оқариши, соч тўкилиши, уларнинг синувчанлиги) – стресс, чорасизлик ва ноумидлик индикаторларидир. Сочлар, айниқса аёлларда – ҳаётий энергия рамзи ҳисобланади. Инсон бирор нимадан қўрқиб, умидини узса ёки қаттиқ тушкунликка берилса, соч билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Шу боис – ўзингизга ва Оллоҳнинг марҳаматига ишонинг.

Бўйин

Бўйин онгни (бошни) ҳиссиётлар (тана) билан бирлаштиради. Бўйиндаги муаммолар сизнинг на онгда ва на танада мувозанатни сақлай олмаганингиздан далолат беради. Буни метафизик даражада маънавият ва моддият ўртасидаги кўприк сифатида қабул қилиш керак. Бўйиндаги муаммолар инсоннинг мослашувчан эмаслигини англатади: инсон ҳақиқатга тик қараш учун бошини кўтаришга қўрқади, қийин вазият юзага келганда ҳал қилиш ўрнига уни инкор этади.

Кўзлар

Узоқни яхши кўрмаслик – узоқни кўра билмаслик, келажакдан қўрқиш ва кўз олдидагидан бошқа нарсаларга қарашни истамаслик.

Яқинни яхши кўрмаслик – бугунги кун билан яшашни билмаслик. Яқинни яхши кўрмайдиган кишилар бирор нима қилишдан аввал узоқ ўйлашади, улар вазиятни тўлалигича кўра олишмайди.

Дальтонизм – кўзлар рангларни қабул қилмайди, ҳамма нарса рангсиз кўринади. Бу инсоннинг ҳаётдаги хурсандчиликларни кўра билмаслигини билдиради.

Глаукома – «кўз девори». Инсон ўтмишидан азият чекиши, кечиришни истамаслигига ишора қилади.

Тишлар

Қарор қабул қила билмайдиган беқарор кишиларнинг тишлари оғрийди. Сиз учун бошқалар қарор қабул қилади, ўзингиз эса қўрқасиз, ҳаётий вазиятларни таҳлил қилишни билмайсиз.

Оғиз бўшлиғи

Оғиз бўшлиғи касалликлари, жумладан, стоматит кўнгилни ўртовчи оғриқлар, аламлар билан боғлиқ. Тилни тишлаб олиш – кўп гапирмасликка ишора. Оғиз янги ғояларнинг қабул қилиниши билан боғлиқ. Ундаги барча муаммолар айнан шу соҳадаги камчиликлардан далолат беради.

Елка соҳаси

Елка – ҳаётнинг таянч рамзи. Елкадаги муаммолар ҳаётда маънавий, руҳий қўллаб-қувватлашнинг йўқлигини англатади. Инсон ўзини севилмагандек ҳис қилади ёки ўз муҳаббатини яширишга мажбур. Агар у ҳаракатчанлигини йўқотса, у бошқаларга бўлган муҳаббатини фаолият орқали кўрсата олмайди.

Бел

Бел – бу зиддият, айбдорлик ҳисси. Буни ҳис қилувчиларнинг диққати айни вақтда ўтмишга қаратилган. Белнинг пастки қисми моддий фаровонлик, пуллар, ҳамкорлар, уй, болалар, иш, дипломлар ва ҳоказолар билан боғлиқ. Бу соҳадаги оғриқ инсоннинг бирор нимани қўлга киритиш истагида эканлиги, аммо бунга иқрор бўлишга журъатсизлик қилаётганини англатади. Бунинг натижасида ҳамма нарсани ўзи бажаришига тўғри келади ва барча айбни бел оғриғига ағдаради.

Ортиқча вазн

Агар инсон ортиқча вазнга эга бўлса, у ўз ички оламига назар солишига тўғри келади. Кўпинча тана ташқи таъсирлардан ҳимояланиш учун ўзида ортиқча ёғни ушлаб туради. Инсон жамият ва умуман ҳаёт олдида ўзини ҳимоясиз ҳис қилади. Болалик ёки ўсмирлик йилларида семизликдан азият чеккан кишилар кўпинча камситишлар ва ҳақоратларни бошдан кечиришган бўлишади.

Ошқозон

Шифокорлар гастрит касаллигининг безовталик ва асаб зўриқишлари асносида пайдо бўлишини тасдиқлашади. Ошқозондаги муаммолар ҳаёт йўлида аниқлик етишмаётганлиги, баъзан эса чорасизликдан далолат беради. Ошқозон яраси хўрланиш ҳисси, қўрқув ва ҳимоясизликка ишора қилади. Шунингдек бу касаллик «ташқарига чиқарилмайдиган» жаҳл туфайли ҳам пайдо бўлади. Агар шу инсонлар вақтида ўз дардлари билан бўлишишганда эди, уларни ошқозон яраси безовта қилмаган бўларди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Сизнинг касалликларингиз нимадан далолат беришини биласизми?