Базедов касаллиги (диффуз токсик буқоқ) – тиреотоксикоз қалқонсимон без функциясининг кучайиши, тироксин гормони нормадан кўп синтезланиши натижасида содир бўладиган эндокрин касаллик. Енгил ва асоратланган ҳолда кечиши мумкин.
Наслий мойиллик, сурункали касалликлар, аутоиммун касалликлар (қандли диабет, витилиго), йод сақловчи препаратларни кўп истеъмол қилиш кабилар ушбу касалликнинг сабаблари ҳисобланади.
Касалликнинг белгилари қуйидагилар:
- Кўз ёриқларининг катталашиши;
- Кўзнинг бўртиши(чақчайиши);
- Кўзда қуруқлашиш ва оғриқ;
- Конюктивит;
- Буқоқ бези катталашиши;
- Юрак тез уриши;
- Аритмия;
- Нафас тезлашиши;
- Вазн тез камайиши;
- Иссиқлик сезиш;
- Суяк мустаҳкамлиги пасайиши.
Қон умумий ва биохимик таҳлили, қон иммунофермент анализи, буқоқ бези биопсияси, буқоқ бези УТТси, стинтиграфия, рефлексометрия усуллар касалликни аниқлашга ёрдам беради.
Даволаш учун антитиреоид препаратлар, радиоактив йод билан терапия, жарроҳлик амалиёти – дори моддаларга аллергия юзага келса, қонда лейкоцитлар миқдори камайганда ва юрак-қон томир системасидаги ўзгаришлар юзага келганда қўлланилади.
Гипертиреоз, марказий нерв система зарарланиши, юрак-қон томир етишмовчилиги, мушак кучсизлиги, паралич, тери гиперпигментацияси, тиреотоксик криз, юрак хуружи, инсульт каби ҳолатлар базедов касаллигининг асоратларидир. Тиреотоксик криз 30-50% ҳолларда ўлимга олиб келади.
Наслий мойиллиги бўлганлар, 30-50 ёшдаги аёллар, қандли диабет ва ревматоид артрит билан касалланганлар, ҳомиладорларда кузатилади.
Касалликни олдини олиш учун стрессдан сақланиш, овқатда углевод ва йод миқдори етарли бўлиши, буқоқ бези касалликларини вақтида даволаш керак бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди