Standard & Poor’s рейтинг агентлиги Ўзбекистон банк секторининг хатарларини баҳолади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Standard & Poor’s рейтинг агентлиги Ўзбекистон банк секторининг хатарларини баҳолади

Узбекистон 5-12-2014, 18:48 1 319
Standard & Poor’s рейтинг агентлиги Ўзбекистон банк секторининг хатарларини баҳолади

Standard & Poor’s кредит рейтинглари хизмати «Банк секторининг дунё бўйлаб ва соҳавий хатарлари баҳоси: Ўзбекистон Республикаси» ҳисоботини чоп этди, Бу ҳақда «Gazeta.uz»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

Банк секторининг дунё бўйлаб ва соҳавий хатарларини баҳолаш (BICRA) методологияси бўйича Ўзбекистон 8-гуруҳга киритилган бўлиб, иқтисодий хатарларга «7», соҳавий хатарларга «9» баҳоси берилган.

BICRA бўйича давлатлар банк секторидаги хатарлар даражасига кўра 10 гуруҳга бўлинган: 1-гуруҳда хавфлар энг кам, 10-гуруҳда энг кўп ҳисобланади. 8-гуруҳга Ўзбекистондан ташқари Аргентина, Озарбайжон, Боливия, Грузия, Венгрия, Қозоғистон, Ливан, Нигерия, Парагвай, Словения, Шри-Ланка ва Тунис киритилган.

Фото: Wikipedia
loading...


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.