date
views 1 467

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 19—23 сентябрга об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, душанба куни ва ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича барқарор ҳарорат фонида қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Ушбу кунларда ҳарорат асосан кечалари 13-18 даража, кундуз кунлари 29-34 даража атрофида бўлади. Бу сентябрь ойининг ушбу кунлари учун ўртача кўп йиллик ҳарорат қийматларидан бироз юқоридир.

Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида 21 сентябрь, чоршанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?