Аҳолига бепул дори воситалари рўйхати тасдиқланди

1 дақиқа ўқиш390
Аҳолига бепул дори воситалари рўйхати тасдиқланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан аҳолига бепул бериладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланди. Мазкур ҳужжат 2027 йил 1 январдан кучга кириши белгиланган.

Маълум қилинишича, рўйхат Давлат тиббий суғурта жамғармаси билан келишилган. Унда турли касалликларни даволаш учун 69 турдаги дори воситалари қамраб олинган.

Жумладан, онкологик, руҳий, юрак-қон томир ва эндокрин касалликлар учун дори воситалари киритилган. Рўйхатдан Аспирин, Бисопролол, Омепразол, Трамадол, Амброксол, Калий йодид ва Гепарин каби препаратлар ўрин олган.

Маълумотларга кўра, ушбу дастур “реимбурсация” тамойили асосида амалга оширилади. Яъни, шифокор томонидан тайинланган дори воситалари харажатлари қоплаб берилади.

Бунда беморлар оилавий шифокор ёзган электрон рецепт орқали шартнома асосидаги дорихоналардан дориларни бепул олиш имконига эга бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?