Кучли ёмғир “Чорсу” метро бекати фаолиятига таъсир қилмагани маълум қилинди

3 май куни Тошкентда кучли ёмғир кузатилди, бу эса "Чорсу" метро бекати атрофида сув босиши ҳақидаги видеоларнинг тарқалишига сабаб бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, сув метрога кирмаган ва унинг катта қисми дренаж тизими орқали чиқиб кетган. Ҳозирда "Чорсу" метро бекати одатий фаолиятни давом эттирмоқда ва поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида узлуксиз амалга оширилмоқда.
3 май куни республика ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли ёғингарчилик кузатилди. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда “Чорсу” метро бекати атрофини сув босгани ҳақидаги видеолар тарқалишига сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий изоҳ берди.
Вазирлик маълумотига кўра, сув оқимлари метро томон йўналган бўлса-да, унинг катта қисми ирригация ва дренаж тизими орқали чиқиб кетган. Сув тўпланишининг олдини олиш учун Тошкент шаҳар ФВБ куч ва воситалари жалб этилган.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда “Чорсу” метро бекати одатий тартибда фаолият юритмоқда.
Поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида узлуксиз давом этмоқда.































Изоҳлар 0
…