13:00 / 18.03.2024
325

Ўзбекистонда Наврўз байрами куни қандай об-ҳаво бўлади?

Ўзбекистонда Наврўз байрами куни қандай об-ҳаво бўлади?
“Ўзгидромет” ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, 18—19 март кунлари республиканинг кўпчилик вилоятларида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида кундузи 18 март куни ва Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда 19 март куни ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 22 даражагача, жанубда 25-28 даражагача илиқ бўлади.

20—22 март кунлари мамлакат ҳудудига нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 20—21 март кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 20 мартда 15-20 даража илиқ бўлади, 21—22 мартда 10-15 даража илиққача аста-секин пасаяди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 20—21 мартда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача, айрим жойларда баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи сақланиб туради.

Тошкентда 18—19 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 20—22 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 21 мартда 15-17 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат: бугун ва эртага 19-22 даража илиқ; 20 мартда 17-19 даража илиқ бўлади; 21—22 мартда 10-15 даража илиққача аста-секин пасаяди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда Наврўз байрами куни қандай об-ҳаво бўлади?