Фото: Yuz.uz
«Ўзгидромет» 9 январ, пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра:
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...–5 даража, кундузи +3...+5 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –5...–10 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –2...–7 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –2...–7 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...–7 даража, кундузи –3...+2 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –8...–13 даража, кундузи –2...–7 даража бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда қарздорлар учун мажбуриятлар реестри жорий этилади
Давлат сирлари тўғрисида қонун қабул қилинди
Ўзбекистонда тарқатиш тақиқланган материаллар рўйхати янгиланди
Тошкент вилоятида иситиш ва иссиқ сув нархлари ошади
Ўзбекистоннинг ҳарбий салоҳияти қандай?
Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон нусхаси ҳам расман тан олинади
8 январ куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистонга яна совуқ ҳаво кириб келмоқда