
Президент Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни мактаб таълими сифати ва педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича тақдимот билан танишди, деб хабар берди Nova24.uz.
Тақдимотда бир қатор муҳим ташаббуслар муҳокама қилинди. Жумладан, Тошкент давлат педагогика университетини трансформация қилиш ва Ўзбекистон Миллий педагогика университетини ташкил этиш ҳамда “Келажак ўқитувчилари” лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
"Янги Ўзбекистон" университетида айни пайтда 40 дан зиёд хорижлик профессорлар ва чет элдан таклиф этилган 30 нафар юртдош мутахассис фаолият юритмоқда. Студентлар лойиҳалари орқали 24,3 млрд сўмлик грантлар жалб қилинган. Бу имкониятлардан фойдаланган ҳолда, муҳандислик, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва тиббиёт соҳаларида кадрлар тайёрлаш кучайтирилади.
Шунингдек, Германия тажрибаси асосида замонавий университет клиникаси ташкил этиш ва таълим сифатини баҳолашда халқаро методикаларни жорий этиш режалаштирилган. Бу йил 233 та мактабнинг 9 минг нафар 15 ёшли ўқувчиси PISA халқаро дастури доирасида баҳоланади.
Ҳозирда 2000 та мактабда ўқув юкламаси юқори. Бу йил бюджет ҳисобидан 112 мингта янги ўқувчи жойлари яратилади. Яқин йилларда аҳоли сони ошиши сабабли мактабга талаб ортади. Шу боис Ислом тараққиёт банкидан 200 миллион доллар жалб этилиб, ҳудудларда 58 та замонавий мактаб қурилади.
Анализ натижаларига кўра, ўқувчиларнинг 80 фоизи интернет ва ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланади. Ҳар қанча ҳимоя чоралари кўрилмасин, болалар учун тарбиявий ва қизиқарли миллий контент яратувчи муаллифлар сони жуда кам.
Шу муносабат билан болалар учун хавфсиз ахборот муҳитини яратиш, миллий контент ҳажмини ошириш ва истеъдодли муаллифларни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар