Тошкент давлат тиббиёт университети талабасининг ғайрат ва профессионалликка асосланган ҳаракати натижасида инсон ҳаёти асраб қолинди. Бу воқеа ҳавода, юксак баландликда содир бўлди. Унинг ақл-заковати, тезкорлик билан қабул қилган қарорлари ва билимлари хавфли вазиятни назорат остига олишга имкон берди.
2025 йил 29 июль куни Тошкентдан Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрига учаётган авиарейсда кутилмаган ҳолат юз берди. Парвоз пайтида йўловчилардан бири — 48 ёшли аёл ўзини жуда ёмон ҳис қилди.
Самолёт экипажи вазиятга жиддий ёндашиб, динамик тарзда “Агар бортида шифокор ёки тиббиёт ходими бўлса, илтимос, ёрдам беринг”, деб мурожаат қилди.
Айнан шу пайтда Тошкент давлат тиббиёт университетининг халқаро факультетида таҳсил олаётган ҳиндистонлик талабалардан бири — Муҳаммад Анис ўзини таништирди.
“Ҳа, мен шифокорман, ёрдам бера оламан”, — деб жавоб берган талаба ўша заҳотида беосита беморнинг ёнига ўтди. Йўловчи аёл жуда безовта, руҳан ташвишга тушган, нафас олиши нотекк, юрак уриши жадаллашган ҳолда эди.
Муҳаммад Анис биринчи навбатда беморнинг ҳаётий кўрсаткичларини текширди. У юрак уриши тезлашганини — тахикардия хуружи кузатилаётганини аниқлади.
Бир неча сония ичида у каротид массажини бошлади — бу юрак ритмини барқарорлаштиришда кўп қўлланиладиган шошилинч тиббий усуллардан бири ҳисобланади.
Тахминан 10–15 сониядан сўнг аёлнинг аҳволи яхшиланишни бошлади. У руҳан тинчланди, юрак уриши меъёрга яқинлашди, нафас олиши тикланди.
Шу жараёнда самолёт парвозини давом эттирди. Муҳаммад Анис бемор аёлни кузатишни давом эттирди. Экипаж ва йўловчилар унинг профессионаллигидан ҳайратда қолишди.
Парвоз тугагач, Деҳли аэропортига қўнган самолётдаги тиббий хизматлар томонидан бемор аёл шифокорларга топширилди. Унинг аҳволи барқарор эди.
Бу воқеа тиббиёт соҳасида таҳсил олаётган ёш авлоднинг қандай билим ва кўникмаларга эга экани, уларда жавобгарлик ҳисси қай даражада кучли эканига яққол мисол бўлди.
Талабанинг ҳаракати нафақат инсон ҳаётини асраб қолиш, балки бошқа йўловчилар қалбида ҳам катта таъсир қолдирди. Буни самолёт ичидаги гувоҳлар сўзларида, миннатдорлик қарашларида кўриш мумкин бўлди.
Шу каби ҳолатлар инсон ҳаёти ҳар сонияда хавф остида бўлиши мумкинлигини ёдга солади. Ҳар қандай мутахассис, айниқса тиббиёт соҳасида, ҳар қадамда тайёр бўлиши шарт.
Муҳаммад Аниснинг жасорати, тезкор хулосаси ва малакали ёндашуви натижасида бир оила ўз онасини, фарзанд ўз онасини йўқотиб қўймади.
Унга Тошкент давлат тиббиёт университети маъмурияти томонидан миннатдорлик билдирилган. Университетнинг бошқа талабалари ҳам ушбу воқеани ифтихор билан қабул қилган.
Унинг бу ҳаракати нафақат тиббий билимни, балки инсонпарварликни ҳам кўрсатди. Чунки шифокорлик — бу фақат касб эмас, балки бағрикенглик, тезкорлик ва масъулият демакдир.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!