date

Фарғонада $350 миллионлик саноат зонаси қурилади

Фарғонада $350 миллионлик саноат зонаси қурилади
Туркиянинг Heyal Holding компанияси Фарғона вилоятида қиймати $350 миллион бўлган саноат зонасини барпо этишни режалаштирмоқда. Ушбу лойиҳа юзасидан Фарғона раҳбарияти турк инвесторлар билан музокаралар олиб борди.

Саноат зонасида дўконлар, кўргазма заллари, меҳмонхоналар каби жами 15 та объект қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида ишлаб чиқариш бинолари кўп қаватли ва замонавий “ақлли тизимлар” асосида барпо этилади.

Электр энергиясидан самарали фойдаланиш учун қуёш панеллари ўрнатилиши, экологик тозаликни таъминлаш мақсадида эса чиқиндиларни қайта ишлаш тизими жорий этилиши кўзда тутилган. Ҳокимият маълумотига кўра, яқин кунларда лойиҳа материалларини тайёрлаш ва қурилишни бошлаш учун мутахассислар Фарғонага етиб келади.

Музокаралар якунида вилоят ҳокимлиги ва Heyal Holding ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Фарғонада $350 миллионлик саноат зонаси қурилади