date

Ўзгидромет 23 декабрь об-ҳаво маълумотларини маълум қилди

Ўзгидромет 23 декабрь об-ҳаво маълумотларини маълум қилди

Ўзгидромет 23 декабрь куни учун об-ҳаво маълумотларини тақдим этди. Унга кўра, сешанба куни республика бўйлаб ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади, фақат айрим ҳудудларда қисқа муддатли қор ёғиши эҳтимоли сақланиб қолади.

Тошкент шаҳрида кечаси бироз қор ёғиши мумкин, кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши, айрим жойларда йўллар яхмалак бўлиши эҳтимол қилинмоқда. Ҳарорат тунги пайтда 2–4 даража совуқ, кундузи 5–7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, аммо туман кузатилиши мумкин. Ҳаво кечаси 1–6 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб, кундузги ҳарорат 7–12 даража илиққача кўтарилади.

Тошкент вилоятида, шунингдек Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан 0–7 даража илиқ атрофида бўлади.

Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво барқарор, ёғингарчиликсиз бўлади. Айрим ҳудудларда туман ва йўлларда яхмалак эҳтимоли сақланади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Қор кўчиши хавфи сақланиб қолади, шу боис эҳтиёткорликка чақирилади.

Мутахассислар қиш мавсумига оид умумий прогнозга кўра, декабрь ойида ёғингарчилик меъёр атрофида бўлиши, январь ва февраль ойларининг айрим даврларида эса аномал совуқлар кузатилиши мумкинлигини эслатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзгидромет 23 декабрь об-ҳаво маълумотларини маълум қилди