
Жиззах вилоятида атом электр станцияси (АЭС) қурилиши лойиҳаси бўйича жамоатчилик тингловлари 2025 йил 23 декабр куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Узатом хабар берди.
Тадбир Фориш туманидаги Богдон қишлоғида ташкил этилади. Келгусида қурилиши режалаштирилаётган АЭСнинг умумий қуввати 2,1 минг мегаваттни ташкил этади.
Бу Ўзбекистоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 15 фоизини қоплашга хизмат қилади. Лойиҳа бош пудратчиси сифатида Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси таркибидаги «Атомстройэкспорт» акциядорлик жамияти иштирок этади.
Лойиҳада замонавий ва хавфсиз реакторлар қўлланилиши кўзда тутилган. АЭС ишга туширилиши билан қурилиш давомида 13 мингта иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.