date

Тоза ҳаво ҳимоясига 900 млрд сўм ажратилади

Тоза ҳаво ҳимоясига 900 млрд сўм ажратилади
Ўзбекистонда 2025 йилда тоза ҳаво ҳимояси учун 900 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатларнинг саволларига жавоб берар экан, маълум қилди.

Қўчқоровнинг таъкидлашича, ушбу маблағлар заводлардаги фильтрация тизимларини янгилаш ва экологик ҳолатни яхшилашга йўналтирилади. Мажлис давомида депутатлар 2026 йил бюджетидан замонавий фильтрлар ва тозалаш тизимларини ўрнатиш ҳамда экологик чора-тадбирлар учун қанча маблағ ажратилиши режалаштирилганини сўрашди.

Миллий экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси раис ўринбосари Жусипбек Қозибековнинг сўзларига кўра, 2026 йилда қўшимча даромадлар ҳисобига яна 548 миллиард сўм ажратилиши мўлжалланган. Шунингдек, Қозибеков Тошкентда экологикни яхшилаш бўйича махсус комиссия кеча-кундуз ишлаётганини қайд этди.

Комиссия рейдлар ўтказмоқда, баъзи корхоналар фаолияти вақтинча тўхтатилмоқда, қисқа ва узоқ муддатли режалар асосида чоралар кўрилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тоза ҳаво ҳимоясига 900 млрд сўм ажратилади