Супераппларимиз нега чалкашди? Бу ҳамма учун яхши дарс...

2 дақиқа ўқиш310
Супераппларимиз нега чалкашди? Бу ҳамма учун яхши дарс...
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистонда суперапплар кўпаяётган бўлса-да, бир-бирига алоқаси йўқ хизматларни битта иловага жамлаш фойдаланувчида чалкашлик, компанияда эса фокус ва ишонч йўқолишига олиб келмоқда.
  • Муаллиф бу муаммони 15-йил олдин Olam.uz мисолида кўрганини, “ҳаммага ҳамма нарса” бўлишга уриниш маҳсулотни оғирлаштириб, мазмун кўп, маъно кам ҳолатига келтирганини айтади.

Супераппларимиз нега чалкашди? Бу ҳамма учун яхши дарс...

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда суперапп (SuperApp) лар сони сезиларли кўпайди. Бундай тенденциянинг ўзи ёмон эмас: бозор ҳаракатда, компаниялар ўсишга уринаётгани, янги йўлларни қидираётгани кўринади. Қисқаси, “ҳаёт бор”.

Лекин суперапп деган модельнинг классик бир тузоғи бор. Илованинг ишлари ўнгланиши билан жамоада бир хил кайфият пайдо бўлади: “келинг, яна мана бу хизматни ҳам қўшайлик”, “уни ҳам тиқиб қўяйлик”, “бу ҳам бўлса, умуман идеал бўлади”. Шундай қилиб, яхши ният аста-секин маҳсулотни оғирлаштирадиган одатга айланади.

Аслида суперапп ғояси жуда тўғри: супермаркет каби. Битта жойда туриб, бир неча ишни битта пайтда ҳал қилиш мумкин. Одамга вақт тежайди, қўлига қулай. Назарияда — ажойиб.

Аммо амалиётда кўп суперапплар бошқа йўлга бурилиб кетяпти. Бир илова ичида бир-бирига умуман боғланмайдиган хизматлар ёнма-ён туриб қолмоқда: акциялар кино билан аралашиб кетади, суғурта — етказиб бериш билан, молия — кўнгилочар контент билан. Ҳаммасидан бор, лекин бари бир-бирига “бегона”.

Мана шу нуқтада қулайлик секин-аста тартибсизликка айланади. Фойдаланувчи учун бу — шовқин: ортиқча баннерлар, кераксиз менюлар, тушунарсиз йўллар. Энг асосий нарсани топиш қийинлашади. Одам ўзига савол беради: “Мен бу ерга нима учун киргандим ўзи?”

Компаниянинг ўзига ҳам осон эмас. Бренд хиралашади, позиция парчаланади: “Биз киммиз? Нимага масъулмиз? Бизнинг асосий фойдамиз нима?” Диққат тарқоқлашади, маҳсулотга ишонч ҳам енгилликча йўқолиши мумкин.

Муаллиф бу ҳолатни 15 йил олдин Olam.uz мисолида ўз кўзи билан кўрганини айтади. Ўша пайтда Olam.uz мамлакатдаги энг йирик интернет-лойиҳалардан бири бўлиб, “ҳаммага ҳамма нарса” бўлишга ҳаракат қилган. Бўлимлар кўпайган, имкониятлар кўпаяётгандек туюлган, лекин маҳсулотнинг ўзи оғирлашган: мазмун кўп, маъно кам. Энг муҳим савол — “мен бу ерга нима учун келдим?” — жавобсиз қолган. Одамлар чарчаган, қизиқиш сўнган.

Ҳозир баъзи супераппларда ҳам шунга ўхшаш манзарани кўриш мумкин.

Ваҳоланки, суперапп модели энг яхши шундай ишлайди: битта илова ичида мантиқан яқин, кундалик ҳаётда бир сценарийга бирлашадиган хизматлар жамланганда. Яъни, хизматлар “ҳамқадам” бўлиши керак — бир-бирини тўлдирсин, бир йўлда яшасин.

Яхши мисол сифатида Yandex Go келтирилади. Улар хоҳласа иловага мусиқа ҳам, кино ҳам қўшиши мумкин эди, лекин бундай қилмаяпти. Чунки улар битта сценарий — ҳаракат, сафар, логистика — атрофида тизим қурган.

Яна бир мисол — АТТО. Улар транспорт мавзусидан кенгайган бўлса-да, барибир ягона сценарийдан узоқ кетмаяпти. Фойдаланувчи қаерга келганини, нима учун келганини дарров англайди.

Иккаласида ҳам учта саволга аниқ жавоб бор: одам нима учун киради, нима олади, нима учун яна қайтади.

Агар бир жойда бир-бирига алоқаси йўқ хизматлар кўпайиб кетса, ана шу уч саволнинг жавоби йўқолади. Натижада муаммо ҳаммага тегади: фойдаланувчига — чалкашлик ва чарчоқ, компанияга — йўқолган фокус ва сустлаган ишонч.

Энг қизиғи, бу фикр фақат суперапплар ҳақида эмас. Супераппларда бу аломатлар энг тез ва энг яққол кўринади, холос. Аслида эса бу ҳар қандай маҳсулот, ҳар қандай бизнес учун универсал қоида: кўп нарса қилиш мумкин, лекин ҳаммасини битта жойга тиқиш шарт эмас.

Ҳа, “ҳамма нарса” бўлиш ёқимли туюлади. Лекин фойдаланувчига “ҳамма нарса” эмас, аниқ фойда керак. Маҳсулот ҳам худди шундай: у кўп нарсага эмас, ўзининг асосий вазифасига жавоб берганда кучли бўлади.

@beshtor каналидан олинди

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?