Самарқандда картон ва қоғоз ишлаб чиқарадиган йирик завод қурилиши режалаштирилмоқда

1 дақиқа ўқиш222
Самарқандда картон ва қоғоз ишлаб чиқарадиган йирик завод қурилиши режалаштирилмоқда

Хитойнинг Hanrun Paper Company компанияси Самарқанд вилоятида йирик саноат лойиҳасини амалга ошириш учун 500 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритмоқчи. Бу ҳақда компания вакиллари вилоят ҳокими Адиз Бобоёв билан учрашувда маълум қилди. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.

Лойиҳа доирасида саноат картони, қадоқлаш қоғози ҳамда офис қоғози ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий мажмуа барпо этилиши кўзда тутилган. Қурилиш ва ишга тушириш жараёнлари беш босқичда амалга оширилади.

Ишлаб чиқаришни жойлаштириш учун 50 гектардан ортиқ ер майдони талаб этилади. Ҳозирда Ургут эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги “Ҳишрау 2” массивида жойлашган ер участкалари кўриб чиқилмоқда ва яқин кунларда улар аукционга чиқарилиши кутилмоқда.

Инвесторлар таъкидлашича, ушбу завод Марказий Осиёда ўхшаши бўлмаган ягона корхонага айланиши мумкин. Лойиҳа ҳисобига қарийб 3 мингта янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Шунингдек, корхона ишга тушгач, давлат бюджетига йилига 50–60 миллион АҚШ доллари миқдорида солиқ тушумлари келиб тушиши прогноз қилинмоқда. Вилоят ҳокими лойиҳа ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш устувор йўналишларига мос эканини билдириб, ташкилий ва инфратузилмавий масалаларни тезкор ҳал қилиш ҳамда лойиҳа жараёнини доимий қўллаб-қувватлаш бўйича тўлиқ кўмак берилишини маълум қилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?