Тошкентдан икки йўналиш бўйича электр поездлар қатнови вақтинча тўхтатилди

"Ўзбекистон темир йўллари" шаҳар атрофи поездлари жадвалида вақтиналик ўзгаришлар борлигини маълум қилди. Чекловлар Тошкентдан икки йўналишга тааллуқли. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
26-январ 2026-йилдан Тошкент–Ҳовос(т) йўналишида ҳаракатланган 6412/6411-сонли поезд қатнови тўлиқ бекор қилинади.
Шунингдек, 26-январдан 4-февралгача бўлган 10 кун давомида 6414/6413-сонли таркибнинг “Тошкент–Гулистон–Тошкент” йўналишидаги қатнови вақтинча тўхтатилади.
Темир йўл компанияси ушбу чоралар бўйича аниқ техник сабабларни очиқламади. Йўловчилардан сафар режасини олдиндан мослаштириш, чипта харидида бекор қилинган қатновларни инобатга олиш сўралди. Компания юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг