date

Ўзбекистон ва Малайзия “Умра+” доирасида зиёрат туризми ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Малайзия “Умра+” доирасида зиёрат туризми ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси кўмагида “Умра+” зиёрат туризми дастурини тарғиб қилишга бағишланган медиа-брифинг бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Зиёрат уюшмаси, “Uzbekistan Airways” АЖ, Малайзиянинг MATA, Bumitra ва PAPUH туристик уюшмалари, шунингдек маҳаллий туркомпаниялар ва ОАВ вакиллари қатнашди. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.

Учрашувда Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда Малайзия ва Индонезиядан келадиган зиёратчилар оқимини 2026–2027 йилларда 100 минг нафарга етказиш режалари тақдим этилди. Шунингдек, зиёратчилар учун яратилаётган шароитлар ва ушбу йўналишда ишлаётган туроператорлар учун назарда тутилган имтиёзлар муҳокама қилинди.

Брифинг давомида ислом сивилизацияси тарихида муҳим ўрин тутадиган Тошкент, Самарқанд ва Бухоро каби шаҳарларга алоҳида эътибор қаратилди. Президент ташаббуси билан барпо этилган Ислом сивилизацияси маркази ва Имом ал-Бухорий мажмуаси тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг “Умра” зиёрат уюшмаси ва Малайзия туристик операторлар ассоциацияси (MATA) ўртасида “Умра+” дастури бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва қўшма амалий лойиҳаларга старт берилди. Асосий келишувлардан бири — 2026 йил июн ойида Малайзия ва Ўзбекистонда зиёрат туризми бўйича халқаро кўргазма ўтказишдир.

MATA раиси ўринбосари Жефри Сулаймон меморандум икки давлат ўртасида зиёрат туризмини кенгайтириш учун тарихий пойдевор яратишини, Ўзбекистон салоҳиятини Малайзия бозорида тизимли тарғиб қилишга хизмат қилишини таъкидлади. Унинг айтишича, 2026 йил 21–23 июн кунлари Куала-Лумпурда илк бор “Умра+ ва зиёрат туризми” халқаро кўргазмаси ташкил этилади.

Ҳаж ва умра зиёратчиларини юборувчи Малайзия туристик компанияси раҳбари Абдул Раҳим бин Абдулла 2025 йилда компанияси Ўзбекистонга бир нечта гуруҳларни йўллаганини билдириб, малайзияликларнинг мамлакатнинг тарихий-маданий мероси, муқаддас қадамжолари ва қадимий шаҳарларига қизиқиши юқорилигини қайд этди. У зиёратчилар учун яратилган инфратузилма ва қулайликларни ҳам ижобий баҳолади.

Икки давлат ўртасида ҳафтасига саккиз марта амалга оширилаётган тўғридан-тўғри авиа қатнашновлар алоқаларни янада қулайлаштириб, зиёрат туризми ўсишига туртки бермоқда. Имзоланган меморандум ва қўшма ташаббуслар Ўзбекистонни халқаро зиёрат туризми маркази сифатида фаол илгари суриш ҳамда Малайзия билан туристик ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун замин яратади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Малайзия “Умра+” доирасида зиёрат туризми ҳамкорлигини кенгайтирмоқда