date

Александр Элагин «Эвертон» – «Лидс» баҳсида ғолибни айтди

Александр Элагин «Эвертон» – «Лидс» баҳсида ғолибни айтди

АПЛнинг 23-тури доирасидаги сўнгги учрашувда «Эвертон» ўз майдонида «Лидс»ни қабул қилади. Бўлажак баҳс ҳақида футбол шарҳловчиси Александр Элагин ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Элагинга кўра, ўйин кўрсаткичлари ва статистика мезонларидан келиб чиқиб, мезбонлар фаворит сифатида кўринмоқда. Шунингдек, турнир жадвалидаги вазиятни инобатга олган ҳолда, «Эвертон» уйида «Лидс» устидан ғалаба қозониши кераклигини таъкидлади.

«Эвертон» – «Лидс» учрашуви бугун, 26 январь куни «ирисок»нинг уй стадионида ўтказилади. Старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.

Ўйин арафасида «Эвертон» турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди, «Лидс» эса 16-поғонада бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Александр Элагин «Эвертон» – «Лидс» баҳсида ғолибни айтди