
Yandex Go хизматида янги имконият ишга туширилди – Ўзбекистон шаҳарларига юкларни етказиб бериш хизмати. Энди посилкаларни Yandex Go Market буюртмаларни қабул қилиш пунктлари орқали жўнатиш ва бошқа шаҳарда қабул қилиш мумкин.
Етказиб бериш бир кун ичида амалга оширилади. Ушбу янги хизмат нафақат шахсий жўнатмалар учун, балки кичик бизнес учун ҳам фойдали бўлиб, мижозларга буюртмаларни тезроқ етказиш имконини беради.
Буюртма бериш учун «Етказиб бериш» бўлимидан «Ўзбекистон бўйлаб» бўлимини танлаш, жўнатувчи ва қабул қилувчи маълумотларини киритиш, жўнатиш ва қабул қилиш пунктларини ҳамда посилка турини (S – 2 кг гача, M – 5 кг гача ёки L – 12 кг гача) белгилаш лозим. Шундан сўнг буюмни қабул қилиш пунктига олиб бориш керак, қабул қилувчи эса иловага хабарнома олганидан кейин уни олиб кетади.
Ҳозирда хизмат тўртта шаҳар – Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Фарғона ўртасида ишламоқда. Келгусида маршрутлар кенгайтирилиши режалаштирилган.
Посилка ҳолатини илова орқали кузатиш мумкин. Дастлабки учта жўнатма нархи 4500 сўмни ташкил этади, кейинги жўнатмалар эса 9500 сўм туради.
Нарх шаҳарга боғлиқ эмас ва белгиланган. Тўлов илова орқали амалга оширилади, келгусида бошқа тўлов усуллари ҳам жорий этилади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.