
2026-йилга келиб Ўзбекистонда сувни тежаш технологияларини жорий этиш учун 3,3 триллион сўм маблағ ажратилади. Бу ҳақда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаати чоғида маълум қилди.
Умумий узунлиги 1,3 минг километрни ташкил этувчи асосий магистраль каналлар бетон билан қопланади, бу эса йилига қўшимча 500 миллион кубометр сувни тежаш имконини беради. Шунингдек, очиқ дренаж ва коллекторларни ёпиқ тизимга ўтказиш, янги каналлар қуриш ҳамда эскиларини таъмирлаш ишлари бошланади.
Тошкент шаҳрида 160 миллион долларлик дастур доирасида 150 километр ёпиқ дренаж тизими қурилади, 197 километр канал ва коллекторлар таъмирланади ҳамда 63 километр янги каналлар барпо этилади. Бу эса пойтахтда салқин микроиқлим яратиш ва яшил ҳудудларни кенгайтиришга хизмат қилади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.