date

Ўзбекистонда зилзила қайд этилди

Ўзбекистонда зилзила қайд этилди

Бугун, 7 февраль куни Ўзбекистон ҳудудида зилзила рўй берди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 20:22 да Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида кузатилган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 206 км жануби-шарқда жойлашган. Магнитуда — 2,8, чуқурлиги — 5 км. Эпицентр: Янгиқўрғон, Ўзбекистон. Координаталари: 41,08 даража шимолий кенглик, 71,66 даража шарқий узунлик.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи қуйидагича қайд этилган:

-Наманган шаҳрида — 2-3 балл, 9 км.

-Наманган туманида — 2 балл, 16 км.

-Чортоқ туманида — 2 балл, 19 км.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда зилзила қайд этилди