Бугун Янги Ўзбекистон боғида байрамона мушакбозлик бўлиб ўтади

Фото: Мудофаа вазирлиги
Бугун, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан пойтахтда байрамона тадбирлар давом этмоқда. Шу муносабат билан Янги Ўзбекистон боғи ҳудудида кечки пайт ёрқин мушакбозлик ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ранг-баранг ва томошабоп мушакбозлик дастури соат 21:00 да бошланади. Ташкилотчилар барча фуқароларни ушбу байрамона шоуда иштирок этишга таклиф қилмоқда.
Мазкур тадбир Хотира ва қадрлаш куни руҳига мос тарзда ўтказилиб, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик ва бирдамликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Кечки осмонни ёритадиган мушаклар эса байрамга ўзгача шукуҳ бағишлаши кутилмоқда.
Шунингдек, тадбирни жойига бора олмаганлар учун ҳам қулай имконият яратилган. Мушакбозлик Телеграмдаги Мудофаа вазирлигининг расмий канали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!