date

Дам олиш кунлари ёмғир ёғиб, шамол кучайиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари ёмғир ёғиб, шамол кучайиши кутилмоқда

Ўзгидромет 9–11 май кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Маълум қилинишича, 9 май куни мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланади. Бироқ Бухоро вилояти, Навоий вилояти, Самарқанд вилояти ва Жиззах вилоятининг айрим ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи 28–33 даража атрофида бўлади.

10 май куни эса республиканинг катта қисмида ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли ёғингарчилик ва момақалдироқ кузатилиши кутилмоқда. Ҳаво бироз салқинлашиб, кундузги ҳарорат 20–25 даражагача пасаяди.

11 майда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси ҳудудларида, шунингдек, айрим марказий вилоятларда қисқа муддатли ёмғир эҳтимоли бор. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат эса бироз кўтарилади.

Прогнозларга кўра, дам олиш кунлари шамол тезлиги айрим жойларда 15–20 м/с гача, баъзан эса 23–25 м/с гача кучайиши мумкин. Айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эса вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, 10–11 май кунлари кучли бўлиши, ҳатто сел-сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли мавжуд.

Тошкентда 9 май куни ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 30–32 даража атрофида бўлади. 10–11 май кунлари эса ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилади, ҳарорат 20–25 даражагача пасаяди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дам олиш кунлари ёмғир ёғиб, шамол кучайиши кутилмоқда