Тошкент ва Москва ўртасида Россиянинг УГМК-Холдинг компанияси билан Ўзбекистонда Тебинбулоқ темир конида ванадий-титан магнетит руда ишлаб чиқиш ҳамда пўлат ишлаб-чиқариш саноатини ривожлантириш бўйича меморандум имзолагани ҳақида хабар бергандик.
Асосий акциядори ва президенти ўзбекистонлик Искандар Маҳмудов бўлмиш рус холдинги бу лойиҳанинг амалга ошириш учун 1,5 миллиард доллар маблағ сарф этади, деб ёзмоқда "Vodiymedia" сайти.
Бу маблағ эвазига Тебинбулоқ конида рудани қайта ишланади ва пўлат қуйиш заводи қурилади.
УГМК — Россиянинг тоғ-металлургия компанияси бўлиб, мис, цинк, кўмир, ва қимматбаҳо металларнинг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Холдинг ўз таркибига Россиянинг 15 региони ҳамда Чехия, Сербия, Франция ва Буюк Британияда жойлашган 40 дан ошиқ завод ва комбинатларни бирлаштирган. Унда 80 мингдан ошиқ ходим ишлайди. Компания президенти Искандар Маҳмудов (50,0004%), бош директор Андрей Козицин (34,9996%), тижорий ишлар директори Игорь Кудряшкин (7,5%), «УГМК савдо уйи» бош директори Эдуард Чухлебов (7,5%)лар унинг хўжайилари ҳисобланишади.
Қора металлургия компания учун янги соҳа бўлиб, айнан Ўзбекистонга киритилган йирик инвестиция туфайли бу йўналишда улкан ишларни амалга оширишни мақсад қилган.
Искандар Маҳмудов 1963 йилда Бухорода таваллуд топган бўлиб, 1984 йилда Тошкент Давлат универсининг шарқшунослик фаультети араб бўлимини тамомлаган. 1984-1988 йилларда Ливия ва Ироқда совет ҳарбий маслаҳатчиларига таржимонлик қилган. 1988-1990 йилларда Пахта савдоси шуғулланувчи “Ўзбекинторг” Давлат акциядорлик компаниясида ўрта бўғин раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 1991 йилдан эътиборан тоғ-кон, металлургия саноати фаолияти билан шуғулланиб, йирик ишлаб чиқариш заводларининг хўжайинига айланган. 2016 йил якунлари бўйича 4 миллиард доллар маблағи билан Россия бойлари рўйхатида 21-ўринни эгаллаб турибди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди