date

Роналду: "Аморим мўъжизалар яратолмайди"

Роналду: "Аморим мўъжизалар яратолмайди"
Криштиану Роналду сўнгги йиллардаги "Манчестер Юнайтед"нинг муаммолари фақат футболчилар ва мураббийлар билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади. Машҳур ҳужумчи ватандоши Рубен Аморимни қўллаб-қувватлади.

Аморим айни пайтда жамоанинг бош мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда. "Аморим қўлидан келган барча ишни бажаряпти.

У нимани қила олади? Мўъжизалар яратадими?

Мўъжизалар имконсиз. Бизнинг Португалияда айтишади: "Мўъжизалар фақат Фатимада бўлади"...

У [Аморим] эса бундай мўъжиза кўрсата олмайди. Жамоада яхши футболчилар бор, лекин айримлари ҳатто "Манчестер Юнайтед" нима эканини тушунмайди", — деди Роналду Пирс Морган билан интервьюсида.

Ҳафта охирида "Манчестер Юнайтед" "Ноттингем Форест" билан дуранг ўйнади (2:2). "Қизил иблислар" айни дамда Премер-лига жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду: "Аморим мўъжизалар яратолмайди"