
Фарғона вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қурилиши бошланди. Ушбу лойиҳани Хитойнинг China Everbright International Ltd компанияси амалга оширади.
Заводнинг пойдевор қўйиш маросими 2-ноябр куни Фарғона туманида, Акбилол қишлоғи яқинида ўтказилди. Корхонанинг лойиҳа қуввати ҳар куни 1500 тонна чиқиндиларни қайта ишлаш ва 227,5 миллион киловатт-соат электр энергиясини ишлаб чиқаришга имконият беради.
Бу энергия миллий тармоққа етказиб берилади. 141,5 миллион долларлик лойиҳа ҳудуддаги чиқинди полиғонларига тушадиган юкни камайтириш, энергия таъминотини яхшилаш ва 400 та янги иш ўрни яратиш имконини беради.
Мазкур қурилиш жорий йилнинг март ойида президент томонидан тасдиқланган чиқиндиларни энергияга айлантириш бўйича олтита завод қуриш дастурининг бир қисмидир. Фарғонадан ташқари бундай мажмуалар Тошкент, Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида ҳам қурилади.
Шунингдек, июль ойида Андижон ва Самарқандда хорижий компаниялар иштирокида шунга ўхшаш заводларнинг қурилиши бошланган эди.
Фарғонада чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қурилади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар