date

Трамп Нью-Йоркни молиявий ёрдамдан маҳрум қилиш билан таҳдид қилди

Трамп Нью-Йоркни молиявий ёрдамдан маҳрум қилиш билан таҳдид қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп 4-ноябр куни Нью-Йорк шаҳар мэри сайлови муносабати билан шаҳар келажакдаги федерал ёрдам миқдорини сайлов натижаларига боғловчи баёнот берди. Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали у демократлар номзоди Зохрон Мамданининг ғалабаси ҳолатида шаҳарга ажратиладиган маблағларни "зарур минимал" даражада чеклаш билан таҳдид қилди.

Трампнинг фикрига кўра, бундай сценарийда Нью-Йоркнинг "муваффақиятга эришиш ёки ҳатто омон қолиш имконияти нолга тенг" бўлади. Мамданини "демократик социалист" деб атаган президент уни "коммунист" сифатида баҳолади ва унинг сайланиши ҳолатида шаҳарга "тўлиқ ва якуний фалокат" таҳминини берди.

Дональд Трамп кутилмаганда собиқ штат губернатори, демократ Эндрю Куомони мустақил номзод сифатида шаҳар мэри лавозимига қўллаб-қувватлашини маълум қилди. "Мен тажрибасиз коммунистдан кўра, муваффақиятга эришиш тажрибасига эга демократнинг ғалабасини афзал кўраман", деди президент.

Шу тариқа, Оқ уй раҳбарининг аралашуви маҳаллий сайловларни миллий даражага олиб чиқди ва сайловчиларни шаҳар бошқаруви билан бир қаторда федерал ёрдам ҳажми ҳам улар қарорига боғлиқ эканлиги ҳақида хабардор қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Нью-Йоркни молиявий ёрдамдан маҳрум қилиш билан таҳдид қилди