Ўзбекистонда солиқ тушумлари кескин ошди: рекорд кўрсаткичлар

Ўзбекистонда 2026 йил бошидан буён асосий солиқ турлари бўйича тушумлар сезиларли даражада ортди. Бу ҳақда Ўзбекистон Солиқ қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Биринчи чорак якунларига кўра, умумий солиқ тушумлари 63,6 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга ўсган. Энг катта улуш фойда солиғига тўғри келиб, у 20,4 триллион сўмга етган ва бир йил ичида 43 фоизга ошган.
Шунингдек, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тушумлари 12,5 триллион сўмни ташкил этиб, 27 фоизга кўпайган. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи эса 10,7 триллион сўмга етиб, 15 фоиз ўсиш қайд этган.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари 6 триллион сўмни ташкил этиб, 17 фоизга ошган. Акциз солиғи 4,6 триллион сўм (+1%), солиқсиз тушумлар эса 3,3 триллион сўм (+1%) бўлган.
Ер солиғи бўйича тушумлар 2,8 триллион сўмни ташкил этиб, 34 фоизга ошгани қайд этилди. Мол-мулк солиғи 2,3 триллион сўм (+11%), айланмадан олинадиган солиқ эса 0,6 триллион сўм (+12%) бўлди. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари эса 0,4 триллион сўмга етиб, энг юқори ўсиш — 82 фоизни кўрсатган.
Мутасаддилар таъкидлашича, ушбу статистик кўрсаткичларда олтин ва бошқа қимматбаҳо қазилмалар нархининг жаҳон бозорида ошиши билан боғлиқ даромадлар ҳисобга олинмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!