22:21 / 27.06.2017
8 310

Президент Мустақиллик байрамини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Президент Мустақиллик байрамини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни нишонланадиган мамлакат мустақиллигининг 26 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарор матни ЎзАда эълон қилинди.

«1 сентябрь – Мустақиллик куни мамлакатимиз истиқлолга эришган, жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган, халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида доимо катта шоду хуррамлик билан нишонланиб келади», — дейилади ҳужжатда.

«Буюк ва бебаҳо неъмат – мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келмоқда», — дея таъкидланади қарорда.

Республика комиссиясига бир ҳафта муддатда «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиш ҳақида кўрсатма берилган.

Мазкур дастурни тайёрлашда 2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастурининг маъно-мазмунидан келиб чиқиш кўзда тутилган.

Ёзда Ўзбекистон мустақиллигини тараннум этишга қаратилган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика танловининг якуний босқичини ўтказиш кўзда тутилган. Августнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофотига номзодларнинг республика саралаш босқичи ҳамда ғолиблари ижросидаги концерт дастури, шунингдек, «Энг улуғ, энг азиз», «Сени куйлаймиз, замондош!», «Ранглар жилосида – она диёр», «Ватан учун яшайлик!» каби анъанавий кўрик-танловлари бўлиб ўтади.

Мамлакатнинг барча ҳудудларида Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказилади.

Байрам дастурларини тайёрлашга сценарист ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, композитор ва балетмейстерлар, саҳна рассомлари, ёш ижрочилар, фолклор санъати вакилларидан иборат ижодий гуруҳлар жалб этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент Мустақиллик байрамини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади