14:20 / 07.02.2019
5 395

Ўзбекистонда янги миллий стратегия тасдиқланади

Ўзбекистонда янги миллий стратегия тасдиқланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “2019-2030 йилларда биохилмахилликни сақлаш бўйича Миллий стратегия ва Ҳаракатлар режаси тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан 2019-2030 йилларда биохилмахилликни сақлаш бўйича Миллий стратегия ва 2019-2030 йилларда биохилмахилликни сақлаш бўйича Ҳаракатлар режаси тасдиқланиши мумкин.

2019-2030 йилларга мўлжалланган биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича миллий стратегияга кўра, биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланиш, экологик тизимларни муҳофаза қилишни, озиқ-овқат хавфсизлигини, аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратишни, мамлакат барқарор ривожланишини таъминлаш учун 2030 йилгача қуйидаги Миллий стратегик мақсадлар белгиланди:
- биологик хилма-хиллик масалаларини давлат ва бошқарув органлари ва барча жамият фаолиятига киритиш;
- биологик хилма-хилликка бўлган тўғридан-тўғри босимни камайтириш, маҳсулдор ландшафтларда унинг компонентларидан барқарор фойдаланиш;
- муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш, экотизим хизматлари тақдим этаётган нафлар (фойдалар) ҳажмини ошириш;
- режалаштириш, салоҳиятни ошириш, молиялаштириш механизмини ривожлантириш орқали биологик хилма-хилликни самарали сақлаш ва ундан барқарор фойдаланиш.

Биологик хилма-хиллик мавзусини давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ва барча жамият фаолиятига татбиқ қилиш учун қуйидаги вазифаларни ҳал этиш зарур:
- атроф-табиий муҳитни давлат мониторинги тизими таркибини биологик хилма-хиллик компонентларини кенгроқ мониторинг қилиш орқали кенгайтириш ҳисобига такомиллаштириш;
- давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳамда жамиятнинг барча табақаларининг биологик хилма-хиллик ва экотизим хизматлари қиймати ҳақидаги билим ва хабардорлигини ошириш;
- режалаштириш жараёнига биологик хилма-хилликни ва экотизим хизматларини иқтисодий баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;
- давлат экологик экспертизаси доирасида атроф-муҳитни муҳофаза этиш чора-тадбирлари иерархиясини назарда тутадиган, атроф-муҳитга таъсири ҳақидаги ариза (ЗВОС), лойиҳаларига халқаро талабаларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.

Атроф-муҳит муҳофазаси чора-тадбирлари, айнан ташкилий, техник, технологик тадбирларни ўз ичига олган ҳолда, салбий таъсирни олдини олиш ва камайтириш, табиий объектларни қайта тиклаш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига келтирилган зарарни ўрнини қоплаш, бу тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш ва амалга ошириш имкониятларини қамраб олиши керак.

Биологик хилма-хилликка бўлган тўғридан-тўғри босимни камайтириш, маҳсулдор ландшафтларда унинг компонентларидан барқарор фойдаланиш учун қуйидаги масалаларни ечиш зарур:
- энг заиф бўлган табиий экологик тизимларнинг таназзули ва фрагментацияланиши тезлигини камайтириш бўйича тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишни бошлаш;
- такомиллаштирилган ҳуқуқий ва методологик асосда сув ҳавзаларининг биологик ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш, экотизим хизматлари тақдим этаётган нафлар (фойдалар) ҳажмини ошириш учун қуйидаги масалаларни ҳал этиш лозим:
- муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг (биринчи навбатда давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари) умумий майдонини кенгайтириш ва уларни самарали бошқаришни таъминлаш;
- озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқишда ва қишлоқ хўжалигини юритишда қўлланиладиган биологик хилма-хиллик компонентларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича Давлат дастурини ишлаб чиқиш.

Режалаштириш, салоҳиятни ошириш, молиялаштириш механизмини ривожлантириш орқали биологик хилма-хилликни самарали сақлаш ва ундан барқарор фойдаланиш.учун қуйидаги вазифаларни ҳал этиш зарур:

миллий, ҳудудий ва тармоқларни ривожлантириш режаларига уларнинг бир қисми сифатида биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Миллий Стратегия ва Ҳаракатлар режаси талабларини киритиш ва амалга ошириш керак.

Миллий стратегияни амалга ошириш Ҳаракатлар режасида кўрсатилган тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши орқали амалга оширилади.

Унинг қоидалари Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари доирасида ишлаб чиқилган иқлим ўзгариши, чўлланишга қарши кураш, сув ресурсларидан фойдаланиш ва трансчегара сув оқимлари билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларга интеграцияланади.

Миллий стратегия миллий ва ҳудудий даражада атроф-муҳит муҳофазаси ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишда, атроф-муҳит мониторинги билан боғлиқ давлат ва тармоқлар илмий-техник дастурларида, фундаментал ва амалий тадқиқотларда, тармоқлар ривожланиш дастурларида, биологик хилма-хилликка тўғридан-тўғри таъсир этадиган босимни камайтиришда, муҳофаза этиладиган ҳудудларни ривожлантиришда, экотизим хизматлари ва иқлим ўзгаришига мослашишни ҳисобга олган ҳолда биологик хилма-хилликни самарали сақлашни ва барқарор фойдаланиш кучайтиришда, ўрмон хўжаликларини ривожланишида, яйловларни барқарор бошқаришда, сув ресурсларини муҳофаза этиш ва бошқалар билан боғлиқ ишларда ҳуқуқий асослардан бири бўлиб хизмат қилади.

Масъул ижрочилар қуйидагиларни таъминлайдилар:
- чора-тадбирларни белгиланган муддатларда бажариш, уларни амалга оширилиши учун аниқ чоралар ишлаб чиқишни;
- мақсадли молия маблағларидан самарали фойдаланишни;
- Вазирлар Маҳкамасига чора-тадбирлар бажарилиши юзасидан ҳар йил олдинги йил учун ҳисобот тақдим этишни;
- Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси унинг бажарилиши юзасидан ишни мувофиқлаштиради ва назорат қилди. Зарурат туғилганда чора-тадбирлар ижрочиларини таркибини ўзгартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритишни, идоралараро мувофиқлаштириш гуруҳларини ва кенгашларни тузишни.

Миллий стратегияни амалга ошириш учун молиялаштириш манбалари маъсул ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, жорий ва режалаштирилаётган миллий ва халқаро лойиҳалар грант маблағлари бўлиб ҳисобланади. Тегишли холларда БМТнинг махсус муассасалари, халқаро органлар ва молия ташкилотларининг маблағларидан фойдаланилади.

Миллий стратегияни тўлиқ ва ўз муддатларида амалга ошириш якунларидан сўнг қуйидаги натижаларга эришилади:
- хўжалик ва инсонларнинг бошқа фаолиятидан келиб чиқадиган биологик хилма-хилликка бўлган таъсирни камайтириш, экологик тизимни сақлаш ва қайта тиклаш, биологик ресурсларни барқарор асосда фойдаланиши, генетик ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ фойдалар эса тўғри ва адолатли бўлиниб берилади;
- биологик хилма-хилликни қиймати иқтисодиётни ҳар бир тармоқларига интеграцияланади;
- ваколатли органлар томонидан қабул қилинган қарорлар илмий асосланган бўлиб ўз вақтида ва самарали амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда янги миллий стратегия тасдиқланади